Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мактабларида америкалик ўқитувчилар дарс беради

Ўзбекистон мактабларида америкалик ўқитувчилар дарс беради

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров АҚШ элчихонаси вакиллари ва USAIDнинг таълим бўйича мутахассислари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида меҳмонлар бугунги кунда халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни билан таништирилиб, унда Атабек Назиров боланинг танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга ва потенциалини ошкор қилишга йўналтирилган таълим беришнинг интерфаол усулларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

«Биз USAID билан таълим соҳасида ҳамкорликни қайта тиклаш ва мактабларда инглиз тилини ўқитиш тизимини модернизациялашда ёрдам олиш имкониятидан мамнунмиз», деди О.Назиров

Шу муносабат билан, USAID экспертлари мактаблардаги болаларнинг ўзлаштириш даражасини ошириш бўйича тадқиқот ўтказиш ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан бир қатор тадбирларни таклиф этишди. Хусусан тадқиқотлар доирасида ўқувчилар ўртасида тест имтиҳонларини ўтказиш ва аниқланган натижалар асосида ўқитувчилар учун дарс бериш усулларини яхшилаш ва уларнинг самарадорлиги оширишга қаратилган методология ишлаб чиқиш таклиф этилди. Шунингдек, томонлар асосий тилларидан бири сифатида инглиз тилини ўқитишни, ўқувчиларнинг шахсий эҳтиёжларига йўналтирилган, илғор ўқитиш усулларини жорий этиш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунларига кўра томонлар АҚШдан малакали мутахассисларни Ўзбекистон мактабларига жалб этиш ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди. Мазкур дастурларни 2019 йилда амалга оширишга келишилди.

USAID вакиллари Ўрта ва Шарқий Осиё мамлакатларида муваффақиятли амалга оширилган турли дастурлари ҳақида сўзлаб берди. Ҳисоботларга кўра, ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ошириш ва заиф гуруҳлардаги ёшлар билан ишлаш ҳамда 2011-2017 йилларда бўлажак лидерларни тайёрлаш соҳасида USAID дастурлари дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида 109 миллиондан зиёд болалар ва ёшларни қамраб олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг