ОТМларда тўлов-шартномани бажариш муддати узайтирилди
![ОТМларда тўлов-шартномани бажариш муддати узайтирилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/4/720_460_95_149238449.jpg)
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида ўқиш учун тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди. Унга кўра талабалар 2018-2019 ўқув йилининг қолган қисми учун жорий йилнинг 15 апрелигача тўлаши мумкин.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий канали хабар қилди.
Аввалроқ, икинчи ярим йилликда контракт нархларида ўзгаришлар бўлгани хусусида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter