Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишни «кўчириб бермоқчи» бўлган доцент 4000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Ўқишни «кўчириб бермоқчи» бўлган доцент 4000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Фото: «Google.com»

Андижон давлат университети доценти Л.Р. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилмоқда.

Хабарга кўра, доцент икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг гўёки Қирғизистондаги унверститетда таълим олаётгани ҳақида сохта маълумот тайёрлаб, шу асосда Андижон давлат университетига «ўқишини кўчириб» қўймоқчи бўлади. Текинга эмас, албатта. «Хизмат ҳақи»ни 4000 АҚШ долларига баҳолаган домла келишилган пулни олаётган пайтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан  ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг