Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн минг нафарга яқин битирувчи олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди

Ўн минг нафарга яқин битирувчи олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9821 нафар иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш маросимлар ўтказиляпти. Шундан 7183 нафар битирувчи олтин, 2638 нафари эса кумуш медаль соҳиби бўлди, дея маълум қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали ҳулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, бу йил республика бўйлаб 2810 нафар битирувчи муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларни 437 761 нафар битирувчи тамомлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг