Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир талабаларни имтиёзларга таяниб қолмасликка чақирди

Вазир талабаларни имтиёзларга таяниб қолмасликка чақирди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 15 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов республика олий таълим муассасалари талабалари билан онлайн мулоқот ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Икки соатдан кўпроқ вақт давом этган мулоқотда вазир талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш; тўлов-контракт асосида ўқиш шартлари ва стипендия; имконияти чекланган ва ногиронлиги бор талабаларнинг ўқиши, турар жой билан ҳамда махсус адабиётлар билан таъминланиши; хорижда таълим олиш ва бошқа мавзуларда қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди.

Онлайн мулоқотда ҳозирда талабалар учун имтиёзлар кўплиги, келгусида уларнинг сони оширилиши, бироқ имтиёзларга таяниб қолиш келажакда меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга тўсқинлик қилиши мумкинлигини  ҳам таъкидланди.

Мулоқотда жойлардаги студиялардан туриб барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган, етимлик ва чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва ташаббускор талаба-ёшлар вакиллари иштирок этди.

Олдинроқ, вазирлик университетлар рейтинги агентлиги билан шартнома имзолагани маълум бўлганди.



Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг