Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим вазирининг биринчи ўринбосари бошқа лавозимни эгаллади

Олий таълим вазирининг биринчи ўринбосари бошқа лавозимни эгаллади

Комилжон Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Комилжон Ҳамидович Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Университетнинг аввалги ректори Баҳром Равшанович Мирқосимов лавозимдан озод қилинган.

Аввалроқ олий таълим, фан ва инновациялар вазирига янги ўринбосарлар тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг