Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим тизими «Коррупциясиз соҳа»га айланиши кутилмоқда

Олий таълим тизими «Коррупциясиз соҳа»га айланиши кутилмоқда

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида олий таълим тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга оширишга қаратилган видеоселектор шаклидаги семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Семинарда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда «Йўл харитаси» 7 та бўлимни, яъни умумий ташкилий-амалий чора-тадбирлар, қабул жараёни, таълим бериш ва талабалар билимини баҳолаш, ўқишни кўчириш, ўқишга тиклаш ва нострификация, ОТМлар фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни ўз ичига олиши, шунингдек, 42 та банд ижросига вазирлик масъул этиб белгилангани тўғрисида сўз юритди.

Қолаверса, вазирлик «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам батафсил баён қилди.

Шу тартибда, Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Исмаилов Баҳодир Исламович «Коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати», ушбу марказ катта прокурори Худайберди Турсунбеков «Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси»нинг мазмун-моҳияти», Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Тошматов Салоҳиддин Зайниддинович «Таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш» мавзуларида маъруза қилдилар.

Семинар якунида бу муҳим масалада белгиланган вазифаларни ҳамма масъул ва манфаатдор томонлар, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда сидқидилдан бажаришга ва қўйилган мақсадга эришиш учун тизимнинг барча салоҳиятини сафарбар этишга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг