Яна бир турдаги таълим ташкилотларида қишки таътил узайтирилди
Нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи махсус комиссия томонидан маъқулланди.
Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.
Шунингдек таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter