Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий университетга проректор тайинланди

Миллий университетга проректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 23 апрелдаги буйруғи билан Ёдгаров Вали Умурович Ўзбекистон Миллий университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Вали Ёдгаров 1964 йил Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институти (1991 йил)ни тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди.

Шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг