Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун янги лойиҳа ишга туширилди!

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун янги лойиҳа ишга туширилди!

IT-Парк ва «Мерос» хайрия жамғармаси болалар уйи тарбияланувчилари учун дастурлаш бўйича тренингларни ишга туширмоқда. Тренинглар жорий йилнинг 2 август санасида бошланади.

2 августдан 14 августга қадар таҳлил назарияси, маълумотларни қайта ишлаш, машинавий ўрганиш, веб-дастурлаш ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича курслар профессионал ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Дарслар Хўжайли шаҳридаги «Меҳрибонлик-1» болалар уйи тарбияланувчилари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида ўтказилади.

Бу илк тренинглардан бири, аммо сўнггиси эмас. Яқин кунларда ушбу ташаббусни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг