Мандатга оз қолди, яқин кунларда якуний жавоблар эълон қилинади
Замонавий ахборот технологияларининг борлиги яхши, одамларнинг мушкулини анча осон қилади. Масалан, тест синовлари натижаларини интернет орқали қийналмасдан билиб олиш мумкин, бу жуда қулай, ортиқча овогарчилик бўлмайди.
Аммо замонавий технологиялар жонли жараёндаги ҳиссиётларни бера олмайди. Мисол учун, илгари ОТМларга бориб, стендларга илинган узундан-узун рўйхатдан ўзининг жавоблар варақаси рақамини қидириб топишнинг (исм-фамилия берилмасди) ўзига яраша гашти бор эди. Ўзига ишонадиганлар ҳамда ирим қиладиганлар рўйхатни бошидан қидиришни бошларди, салгина хавотири борлар эса аксинча...
Қий-чув, тўполон бўларди. Қанчадан-қанча кўз ёшлар тўкиларди. Талаба бўлганлар қувончидан, омади келмаганлар аламидан йиғларди.
Жорий йилда абитуриентларнинг натижалари интернет орқали ҳали якуний жавоблар чиқмасидан эълон қилинаётганини ҳисобга олсак, бунақа ҳиссиётларни бошқа кўрмасак керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter