Мактабларда қишки таътил вақти эълон қилинди
Шу кунларда мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилнинг жорий этилаётгани, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларининг ўзгараётгани юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати мазкур таклиф Халқ таълими вазирлиги томонидан берилмаганлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, мактаб таътилларини ўзгартириш бўйича таклифлар аввал ҳам билдирилган. Бироқ амалдаги давлат таълим стандартлари ўқувчиларнинг ўзлаштириш имконияти ва психологиясига мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилгани боис улар қабул қилинмаган. Узлуксиз 4-5 ой давомида таълим олиш, яъни қайсидир таътилни бекор қилиш эвазига бошқасининг узайтирилиши ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштиришларига салбий таъсир кўрсатади. Ўқувчиларнинг таътил вақтлари, дарс машғулотлари давомийлиги амалдаги санитария меъёрлари асосида Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ белгиланган. Таътил вақтларини ўзгартириш бўйича билдирилаётган таклифларга жавобан мактабни иситишдан кўра совитишга кўпроқ энергия ресурслари талаб этилиши маълум қилинди.
Жорий йилда 27 декабрь санаси якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли иккинчи чоракнинг сўнгги ўқиш куни, яъни қишки таътил бошланғич синфларда 25 декабрь (жума), юқори синфларга 26 декабрь (шанба) кунидан бошланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter