Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кушербаев: «Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетди»

Кушербаев: «Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетди»

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиб, бундай ОТМларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилишини қайд этди.

Вазирнинг ушбу фикрига Расул Кушербаев муносабат билдириб, мантиқ ва қонун чегарасига тўғри келмайдиган ҳаракатлар узвий давом этаётганини қайд этди.

«Бу нормал жамият вазири эмас, «авторитар режим»га хос жамият мулозимининг таҳдиди. Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетмоқда.

Дарвоқе, нималар деяпсан, ҳаддингдан ошма дегувчи акалар: қанча хаспўшламайлик бизни шундоқ ҳам «авторитар режим»ли давлатлар қаторига қўшиб қўйишган. Бунинг асосий сабаби реал иш қолиб, кўп соҳада хўжакўрсинга ишлаш, катталарга «пахта қўйиш» билан вақт ўтказаётганимиз.

Тўғриси мен бирорта ҳам норматив ҳуқуқий ҳужжатда ОТМлар битирувчиларни ишга жойлаштиришга мажбурлиги ҳақида қоидани кўрмаганман. ОТМ вазифаси сифатли таълим бериш ва агар тегишли таълим даражага эга бўлса битирувчига диплом тутқазиш. Тамом вассалом!», дейди Кушербаев.

У ўз муносабати якунида шундай хулоса чиқаради: «бу кетишда Ўзбекистонда бирорта ҳам ОТМ яқин орада ТОП 500 таликка кирмаса керак».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг