Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореяшунослар халқаро грант – 14 100 АҚШ долларини қўлга киритди

Кореяшунослар халқаро грант – 14 100 АҚШ долларини қўлга киритди

Фото: Xabar.uz

Корея фондининг халқаро грант совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, умумий 14 100 АҚШ доллари миқдоридаги молиявий грантга Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5 нафар кореяшунос ёшлари сазовор бўлган.

Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида ўтказилган тадбирда совриндорларга Фавқулодда ва мухтор элчи Кан Чже Квон махсус сертификатларни тантанали топширди.

Фото: Xabar.uz

Қайд этилишича, молиявий грантга таянч докторант Сирожиддин Махатов «Инновацион ривожланишнинг хориж тажрибасидан Ўзбекистон иқтисодиётида фойдаланиш имкониятлари», мустақил изланувчи Дилором Аширбаева «Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи», магистрантлар Расул Шеров «Глобаллашув шароитида Жанубий Корея иқтисодий ривожланиш трансформацияси», Мафтуна Баҳромова «Синхрон таржима соҳасининг тараққиёт босқичлари» ва Азиза Ҳидоятова «Янг Квижа ҳикояларида образлар тизими» мавзуларида олиб бораётган илмий изланишлари учун сазовор бўлишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг