Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коллеж дарслигими ёки мактаб? Абитуриентлар қайси дарсликлардан кириш имтиҳонларига тайёрланиши маълум бўлди

Коллеж дарслигими ёки мактаб? Абитуриентлар қайси дарсликлардан кириш имтиҳонларига тайёрланиши маълум бўлди

Фото:«Gazeta.uz»

Давлат тест марказининг расмий сайтида абитуриентлар қайси дарсликлардан кириш имтиҳонларига тайёрланиши маълум қилинди.

Унга кўра, бўлажак абитуриентлар ўзи ўқийдиган таълим муассасаси учун тавсия этилган дарсликларни ўқиш зарур, бошқа таълим тури ёки таълим муассасалари учун тавсия этилган дарсликларни ўқиш талаб этилмайди.

Тест топшириқлари тегишли таълим муассасалари учун тавсия этилган ўқув дастурлари асосида тузилади.

Абитуриентдан бошқа таълим тури ёки таълим муассасалари учун тавсия этилган дарсликларни ўқиш талаб этилмайди.

Қуйидаги турдаги дарсликлар мавжуд:

- Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тавсия этилган дарсликлар;

- 10-синф ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълими муассасалари ўқувчилари учун тавсия этилган дарсликлар, 11-синф ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун тавсия этилган дарсликлар.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг