Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик китобхон ўқувчини ҳокимлик ҳам тақдирлади

Самарқандлик китобхон ўқувчини ҳокимлик ҳам тақдирлади

Фото: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган «Ёш китобхон» танлови мамлакат босқичида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Моҳинисо Шомуродова биринчи ўринни эгаллаб, Президент совғаси – «Спарк» автомобилига сазовор бўлган эди.

Моҳинисо Тошкентдан келиши билан у таълим олаётган мактабда катта тадбир уюштирилиб, туман ҳокимлиги, таълим муассасаси томонидан унга совғалар топширилди. Ота-онаси, устозларига миннатдорлик билдирилди.

Китобхон ўқувчи Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ҳам муносиб тақдирланди. ЎзА хабарига кўра, вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров М.Шомуродовага вилоят ҳокимлигининг совғаси – замонавий компьютер жамланмаси ҳамда бошқа ташкилотларнинг туҳфалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг