Жиззахда ЎзМУ филиали очилиши кутилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Лойиҳага кўра, Филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш белгиланган:
- психология;
-педагогика;
- математика ва табиий фанлар;
- механика;
- мехатроника.
Қарор лойиҳасида Филиалга 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter