Жиззах ҳокими стипендияси таъсис этилди: талабаларга ҳар ойда 1 млн. сўмдан ва бошқа имтиёзлар берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сонли қарори билан Жиззах шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиали ташкил этилди.
Филиал биноси сифатида Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи танлаб олинди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, бугунги кунда бу ерда мазкур ОТМга абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни давом этмоқда.
Қайд этилишича, вилоятдаги университет филиалига ҳужжат топшириб талабалик шарафига мушарраф бўлганларга имтиёзлар ҳам жорий этилмоқда. Хусусан, ЎзМУ Жиззах филиалида ўқийдиган талабаларга яратиладиган имтиёзлар қуйидагилардан иборат:
- Филиалда тўлиқ «5» баҳога ўқийдиган талабалар учун 1 млн. сўмдан вилоят ҳокимининг стипендияси берилади;
- Бир йилда бир маротаба барча талабалар учун қишги ва ёзги кийимлар бир маротаба бепул берилади;
- контракт асосида ўқийдиган («5» баҳо олувчи) талабалар учун контракт маблағи ҳомийлар томонидан тўлаб берилади;
- Ётоқхонада яшайдиган талабалар учун нонушта, тушлик ва кечки овқат 4 йил мобайнида ҳомийлар томонидан етказиб берилади;
- Филиалга қабул қилинган талабалар ҳамда дарсларни юқори савияда ўтказиб, яхши натижа кўрсатган ўқитувчилар бир йилда бир маротаба Япония, Россия ва Жанубий Кореяда бир ой малака ошириб қайтадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter