Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул квоталари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 21 июнь куни «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида университетнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотасини 150 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 30 киши), магистратурасига 50 киши (шу жумладан, давлат грантлари бўйича 10 киши) этиб белгиланди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти берилди.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул қилинадиган талабалар сони университет томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда бакалавриатга қабул квотасининг 50 фоизигача бўлган ҳисоб-китобдан (шу жумладан, давлат грантлари бўйича магистратура учун ажратилган жойлар сонининг 20 фоизи) ҳамда республика ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича юқори малакали халқаро мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрларнинг захирасини тўлдириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter