Иномжон Мажидов: «Тестларни олий таълим муассасасисиз ўтказиш – инқилобий қарор»
Халқаро пресс-клубда кеча, 21 июль куни «Қабул-2018: Шаффофлик, ҳалоллик, адолат мезонлари ва инновацион ёндашувлар» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Унда 2018-2019 йилларда олий ўқув юртларига қабул жараёни ва тест имтиҳонларига тайёргарлик ишлари ҳамда бугун долзарб бўлиб турган жуда муҳим масалалар ва муаммоли вазиятлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон университетлари тарихида биринчи марта ХПК сессиясида ректорларнинг мурожаати ҳавола этилди ва у абитуриентларга йўлланди.
Халқаро пресс-клубда яна бир қатор муҳим фикрлар янгради. Ушбу иқтибосларни алоҳида жамлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.
«Онлайн қабул тажрибасини жорий йил Тошкент давлат юридик университети қабул жараёнида синаб кўрдик. Бунга техник имкониятларимиз етди. Демак, келаси йилдан барча университетларда онлайн қабул бўлади».
«Тест синовлари олий таълим муассасасидан олиб чиқиб кетилади. Университет тестни ташкил қилиш жараёнларига аралашмайди».
«Инқилобий қарор – олий таълим тестларини олий таълим муассасасисиз ўтказиш».
«Ота-оналарда ишонч ҳосил қилишимиз керак».
«Охирги йилда 12 та янги олий таълим муассасаси очилди».
Иномжон Маджидов, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири
«Ҳамма ресурсларни назорат қилиб бўлмайдиган даражада жамлаб тест синовлари ўтказилмайди».
«Мутлоқ янги тизим яртилмоқда».
«Тест синовларининг саволлари умумхалқ муҳокамасига қўйилди».
«Тест саволларининг сони камайди».
Мажид Каримов, Давлат тест маркази директори
«Абитуриетларни тест синовлари жараёнида 1500 зиёд камералар кузатиб боради».
«Бир шахс мендан пора сўрашди, деб шикоят қилади. Лекин ҳеч ким менга пора таклиф қилмоқда, деб шикоят қилмайди».
«Агар фуқаролар устозларга пора таклиф қилса, прокуратурага шикоят қилиш керак».
Прокурор
«Мурожаатномани олий таълим муассасалари раҳбарлари ўз қалбидан, юрагидан ўтказган».
Аваз Мараҳимов, ЎзМУ ректори
«Ўзбекистонда ҳамма илмга ва билимга жуда ташна».
«Ота-она ва туман депутатлари имтиҳон жараёнларининг шаффофлигини таъминлашда катта ёрдам беради».
«Пора билан ўқишга кирган талабалар келажакда инсонларга хизмат қилмай уларга мижоздек қарайди».
Шерзод Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раиси
«Пора билан ўқишга кирган абитуриент бировни ўрнини эгалаган бўлади. Бировни ўрнини эгаллаган ҳеч ким унмайди».
Тошкент Тиббиёт Академияси ректори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter