Имтиҳон кунлари Тошкентда автобуслар ҳаракати бир соат аввал бошланади
Юртимизда жорий йил 29 июлдан олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳам имтиҳон кунлари транспорт қатнови узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 29 июлдан бошлаб ўз тасарруфидаги йўналишларга автобусларни одатдаги ҳаракат жадвалидан бир соат олдин чиқаради. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Шундан келиб чиқиб жамоат транспорти билан боғлиқ кўнгилсизликларга йўл қўймаслик, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча автобус саройларида ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида қўшимча йўриқномалар ўтказилмоқда.
Бундан ташқари имтиҳонлар бўлиб ўтадиган муассасалар атрофида йўлларнинг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан кўшимча чоралар белгиланиши хам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter