IELTS имтиҳони харажатлари қоплаб берилиши учун кимга мурожаат қилмоқ керак?
Имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши учун ёшлар қаерга мурожаат қилиши керак? АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот бериб ўтилди.
«Тартибга кўра, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошлайди.
CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.
Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга кирмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.
Имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.
Ушбу давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.
Сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи квитанция ҳамда махсус сертификат PDF шаклида илова қилиниши керак.
Ёшлар ишлари агентлиги 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.
Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter