Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўқишни ташламоқчи бўлган талабанинг контрактини тўлаб берди

Ҳоким ўқишни ташламоқчи бўлган талабанинг контрактини тўлаб берди

Фото: «Xabar.uz»

Бир неча кун аввал Фейсбук ижтимоий тармоғида Наманган давлат университетининг фарғоналик талабаси Мирзоозод Мирзанеъматов ўз саҳифасида жойлаган «пости» орқали талабалик сафидан чиқишини эълон қилган эди.

Кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ушбу хабарни Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров ҳам ўқиган ва у бу ҳолат юзасидан эртасигаёқ талаба билан кўришди, дея хабар берди «Xabar.uz» сайтига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

Вилоят ҳокими бугун — 7 октябрь, душанба куни умумий қиймати 11 миллион сўм миқдоридаги бир йиллик контракт суммасини тўлаб берди.

— Айтишим жоизки, айни вазиятда бу шу кунгача бўлган туғилган кунимдаги энг ажойиб совға бўлди, —дейди қувонч билан Мирзоозод Мирзанеъматов.

Маълумот ўрнида, Мирзоозод Мирзанеъматов 1994 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. У олтинчи уринишидан кейингина талабалик бахтига муяссар бўлган. Оддий ишчи оиланинг фарзанди бўлган Мирзоозод НамДУдаги иккинчи босқич талабалик йили бошланишида контракт тўлашдаги машаққатларга юз тутганлиги сабабли ўқишни ташлаш фикри билан «пост» жойлашга мажбур бўлганлигини «Xabar.uz»нинг Наманган вилоятидаги мухбирига маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг