Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳам реклама, ҳам савоб. «Хushnudbek.uz» канали акция эълон қилди

Ҳам реклама, ҳам савоб. «Хushnudbek.uz» канали акция эълон қилди

«Хushnudbek.uz» каналида реклама бермоқчимисиз? Энди бундай имконият Сизда бор! Эҳтиёжманд талабалардан бирининг контрактини тўланг ва рекламангизни жойлаштиринг, — деб ёзмоқда блогер Хушнудбек Хдойбердиев.

Каналим ўз фаолиятини бошлаганига 1 йилу 3 ой бўлди. Шу давр мобайнида каналимда бирор марта реклама бермадим. Лекин обуначилар сони ошгани сайин реклама бериш ҳақидаги тижорий таклифлар ҳам кўпайиб борди ва ҳозир ҳам етарлича.

Реклама бермаслигимнинг принципиал бир қанча сабаблари бор, уларни бирма-бир санаб ўтмоқчи эмасман. Яқин ўртада реклама бериш ниятим ҳам йўқ.

Аммо анчадан буён ўйлаб юраман — ҳозир менга рекламадан даромад олишга эҳтиёж йўқдир, аммо реклама таклифлари бор экан, нима учун ўша маблағларни эҳтиёжмандларга йўналтирмаслик керак? Бу худди бўш ётган 100 гектар ерга ўхшайди. Менга ҳозир шу ердан ҳосил олишга иштиёқ ва хоҳиш йўқдир, аммо ер керак инсонларга бўлиб берсам, уларга фойда бўладику.

Шунга кўра, бисмиллоҳ деб, бугундан каналда реклама беришга оид ижтимоий акция эълон қилишга қарор қилдим. Акция шартлари жуда оддий:

1) реклама бериш учун эҳтиёжманд талабалардан бирининг ярим йиллик контракти тўлаб берилиши керак;

2) контракт тўланганлиги ҳақида квитанция асосида каналда реклама эълон қилинади.

Акция 30 сентябргача давом этади.

Реклама бериш истагида бўлганлар қуйидаги манзил орқали батафсил маълумот олишлари мумкин: @xushnudbekreklama

Ҳам бизнесингизни реклама қилинг, ҳам илмни қўллаб-қувватланг, ҳам савобга эга чиқинг, дейилади реклама акцияси эълонида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг