«Ўзбекистон ҳаво йўллари» талабалар учун қўшимча авиақатновларни йўлга қўйди (жадвал)
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» талабалар учун қулайлик ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида 7 январдан 9 январга қадар Урганч, Бухоро, Наманган, Қарши ва Нукусдан Тошкентга қўшимча авиақатновларни йўлга қўйди.
«Uzbekistan Airways» АЖ қуйидаги қатновларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
7 январь
Тошкент – Урганч – Тошкент
Тошкент – Бухоро – Тошкент
8 январь
Тошкент – Наманган – Тошкент
Тошкент – Урганч – Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди)
Тошкент – Бухоро – Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди)
Тошкент – Нукус – Тошкент (йўловчи сиғими кўп бўлган ҳаво кемаси турига алмаштирилди)
9 январь
Тошкент – Нукус – Тошкент
Тошкент – Бухоро – Тошкент
Тошкент – Қарши – Тошкент
Тошкент – Урганч – Тошкент
Хабарга кўра, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, «Uzbekistan Airways Sales» филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш, шунингдек, парвоз вақтини ҳам билиб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter