Германия президенти Урганч давлат университетига ҳам ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жорий йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматига кўра, ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади.
«Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда» дейилади вазирлик хабарида.
Жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга сафари давомида Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашиб, уни Ўзбекистонга таклиф этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter