Фарзандлар дарс қилаётгани тасвирланган фото юбориш ота-оналардан талаб этилмаган — Вазир ўринбосари
АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифинг давомида вазир ўринбосарига ота-оналардан фарзандларининг дарс қилаётган жараёни туширилган расмларни ҳисобот тариқасида юборишлари талаб қилинаётгани ҳақида савол берилди ва бу қанчалик тўғри экани сўралди.
Жавоб: Вазирлик томонидан ўқитувчилардан ёки ота-оналардан уйда дарс тайёрланаётгани ҳақида ҳисобот (фотосурат) юборишлари ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилмаган.
Фурсатдан фойдаланиб, барча ота-оналарга, педагогларга мурожаат қилиб айтмоқчимиз, ҳеч қандай ортиқча ҳисобот, қоғозбозлик ёки фотосуратлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter