Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Erasmus Mundus дастурининг ўзбекистонлик ғолиблари аниқланди

Erasmus Mundus дастурининг ўзбекистонлик ғолиблари аниқланди

Жорий йилда 11 нафар ўзбекистонлик иқтидорли талаба Erasmus Mundus қўшма магистрлик дастури стипендиясини қўлга киритди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи делегацияси матбуот хизмати хабар берди.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан Erasmus Mundus гранти соҳиблари билан учрашган.

Ғолиблар (8 қиз ва 3 йигит) Бельгия, Буюк Британия, Дания, Испания, Франция, Финляндия каби давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиш имконини қўлга киритди.

Erasmus Mundus – иқтидор эгаларининг таълим, касбий ва шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган ЕИ дастуридир. Қўшма магистрлик таҳсили доирасида ўқув дастури, саёҳат харажатлари, суғурта, визани қўллаб-қувватлаш, ойлик стипендия ва бошқаларни ўз ичига олган грант тақдим этилади.

Европа университетлари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган ноёб магистрлик курслари доирасида талабалар билим олибгина қолмай, мезбон давлатлар билан танишиб, янги маданиятларни ҳам кашф этадилар.

2014–2020 йилларда таълим дастури бюджети 14,7 миллиард еврони ташкил этган бўлса, 2021–2027 йилларда ушбу мақсадда 26,2 миллиард евро сарфланиши кўзда тутилган.

2021–2027 йилларга мўлжалланган дастурда яшил ва рақамли жамият, ёшларнинг демократик ҳаётдаги иштирокини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистондан 14 нафар иқтидорли талаба Erasmus Mundus дастури ғолиби бўлган. Ўтган йилги танловда мамлакатимиз ёшлари орасида математика, халқаро ҳуқуқ, кимё, тиббиёт, сиёсат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишларга қизиқиш катта бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг