Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ академиясига номзодларни саралаб олиш тартиби белгиланди

ДХХ академиясига номзодларни саралаб олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (241-сон, 27.04.2021 й.) билан Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси таянч олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати фаолияти йўналишлари бўйича офицер кадрларни тайёрлайди.

Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга Қуролли кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари бўлган эркаклар – Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Ўқишга номзодлар қуйидаги босқичларда танловлардан ўтади:
- дастлабки саралаб олиш;
- махсус касбий танлаш;
- тест синовлари.

Спорт устаси унвони ёки спорт устасига номзодлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этган номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларидан озод этилади.

Тест синовларини ўтказиш тартиби ва муддати Давлат тест маркази томонидан Академия билан келишилган ҳолда белгиланади.

Тест синовларининг натижалари синов якунлангандан кейин 5 кун ичида Академияга тақдим этилади ва ДХХнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Академияга бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган номзодларга курсант мақоми берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг