«Диплом қани? Сандиқда! Ол, кетдик ДХАга!»
Яқин-яқингача хорижий давлатларда таълим олган юртдошларимиз дипломлари «ўтмагани» учун уни сандиққа ташлаб қўйишдан бошқа чораси йўқ эди.
Шу йилнинг 24 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида НИЗОМ» тасдиқланди. Унга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби, бу ҳақдаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши белгилаб қўйилди.
Натижа қандай?
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси матбуот бўлимининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида пойтахт вилояти бошқармаси туман (шаҳар) марказларига хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича жами 823та мурожаат тушган бўлиб, шундан 579таси нострификацияланди. Уларнинг аксарияти эса аллақачон мутахассислиги бўйича ишга жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter