Давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган талабалар бир хил миқдорда стипендия олади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, анжуманда давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;
Шунингдек, ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «4», «5»лик стипендия олади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter