Дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади
Халқ таълими вазирлиги 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.
Фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:
1.Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;
2. Ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;
3. Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.
Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter