Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чекка ҳудудларда таълим сифатини яхшилашга «Микрокредитбанк» ҳомий бўлди

Чекка ҳудудларда таълим сифатини яхшилашга «Микрокредитбанк» ҳомий бўлди

13 декабр куни Ёшлар пресс-клубида «Микрокредитбанк» АТБ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида ташкиллаштирилган «ИМКОНИЯТ» лойиҳасининг 70 нафар ғолибини тақдирлаш ҳамда уларга пул мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

«ИМКОНИЯТ» Ўзбекистон бўйлаб хусусий таълим бизнесини бошламоқчи бўлган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган барча ёшлар ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасидир.

Ўқув маркази очиш ниятида бўлган ёшлар ўртасида ташкил этилган ушбу ташаббуснинг дастлабки босқичида келиб тушган 1630 та лойиҳа ичидан 483 таси иккинчи босқичга ўтди. Мазкур босқичдан сўнг эса яна 150 та лойиҳа саралаб олинди ва муваффақиятга эришган тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган онлайн дарсларга тавсия этилди.

Танлов якунига кўра эса берилган вазифаларни баҳолаш натижаларига қараб ҳар бир вилоят кесимида бештадан, Қорақалпоғистондан 10 та, жами 70 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Эндиликда мазкур лойиҳаларга 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга 50 млн. сўмгача маблағ ажратилади. Лойиҳаларни танлашда бизнес режа бўйича амалга оширилган ишлар, жамоа, таълим бизнесининг мақсадлари, ҳаётийлиги, ҳудуди ва бошқа шу каби амалий жараёнларга эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг