Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил ОТМга тест синовлари муддатлари ўзгардими?

Бу йил ОТМга тест синовлари муддатлари ўзгардими?

Фото: Xabar.uz

Бугун АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан онлайн-брифинг бўлиб ўтди. Унда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди.

– Бу йил ОТМга тест синовлари муддатлари ўзгардими?

– Йўқ. Кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланган.

Тест синови ўтказиладиган бинолар ҳудудида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилинади.

– Бу йилдан тест синовлари 5 та фандан ўтказилиши эълон қилинган эди, карантин муносабати билан ўзгартиришлар борми?

– Тест синовларини соддалаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда.

Бу масалада қабул қилинган қарорлар тез кунларда Давлат тест марказининг сайтида ва оммавий ахборот воситаларда ҳам эълон қилинади.

– Бу йили абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараёни қандай бўлади?

Бу борада ушбу тартиблар кўриб чиқилмоқда:

  • рўйхатга олишда киритиладиган маълумотларни камайтириш;
  • абитуриентларни рўйхатдан ўтказишни Давлат хизматлари марказлари;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали онлайн режимда амалга ошириш;
  • абитуриентга уйидан чиқмаган ҳолда мобил телефон (компьютер) ёрдамида рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш.

– Ҳарбий тавсияномалардан бу йил ҳам фойдаланса бўладими?

– Тавсияномалар улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади.

– Тест топшириқлари қандай соддалаштирилади?

– Ҳар бир вариантда қўлланиладиган биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони ўртача 10 тагача етказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг