Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош совринига автомобиль қўйилган «Ёш китобхон» танловининг саралаши бошланди

Бош совринига автомобиль қўйилган «Ёш китобхон» танловининг саралаши бошланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 12 июль куни эрта тонгдан «Ёш китобхон» танловнинг саралаш босқичи иштирокчилари ҳар бир вилоят ва туман-шаҳарларда ташкил этилган, керакли жиҳозлар билан жиҳозланган махсус хоналарда тест синовларини топшириш учун жам бўлишди.

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» порталига маълум қилинишича, иштирокчиларга тест топшириш қоидалари бўйича тушунтириш берилган. Қоидага кўра, тест синовида ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига 25 дақиқа вақт давомида жавоб беришлари лозим. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан берилади. Иштирокчилар натижалари сақлаб қолинади (электрон кўринишда ва имзоланган ҳолда қоғозда). Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги (иккинчи) босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

«Ёш китобхон» танловининг 3 ёш тоифаси бўйича саралаш  босқичлари шу тартибда кетма-кет уч кунда ўтказилади.

Маълумот ўрнида: Бу йил ушбу танловда қатнашиш учун 720 минг нафар ёшлар мурожаат қилган. Ўтган йили уларнинг сони 250 минг кишини ташкил этганди ва ғолиблар Президент совғаси — енгил автомашинага эга бўлганди.

Бу йилги танловда ҳам республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган қатнашчиларни енгил автомобиллар билан тақдирлаш, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ва фаол иштирокчиларни ҳам муносиб рағбатлантириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг