«Book challenge»: Президент маслаҳатчиси Шофиркондаги мактабга китоблар туҳфа этди
Президент ташаббуси асосида мактабларга китоб совға қилиш анъанаси давом этмоқда.
Кеча, Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактаб кутубхонасига китоблар совға қилганди.
Сўнг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов касб-ҳунар коллежи кутубхонасига китоблар жамланмасини туҳфа этди.
Мазкур челленжни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давом эттириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 22-мактабга бир тахлам китоблар билан борди.
Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохитов Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-мактабда бўлиб, ўқувчиларга китоблар совға қилган.
«Book challenge» бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги лойиҳа бўлиб, унда ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter