Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Болам мактабга металлолом ташимасин!»

«Болам мактабга металлолом ташимасин!»

Фото: «uzlidep.uz»

Сарлавҳани ўқиб, бир сесканиб тушганингиз аниқ. Зотан, биз ҳали бундай сарлавҳа билан мақола чоп этмаганмиз. Аммо бугун замон ўзгарди, талаблар янгича. Халқнинг ичига кириб борганимиз сайин бу каби муаммолар кўзимизга тобора каттароқ бўлиб кўринаётгани айни ҳақиқат.

Муаммолар очиқчасига айтилаётган бир пайтда uzlidep.uz сайти ҳам бу жараёндан четда қолмоқчи эмас. Сезганингиздек, мақоламиз сайёр қабуллар ва депутатлик йиғилишларида муҳокама этилган жиддий мулоҳазаларга, савол-жавобларга ва таклиф-тавсияларга бағишланади.

Дастлаб Ромитан туманида бўлган сайёр қабулда Қаҳрамон МФЙда яшовчи Байрам Муродаванинг мурожаатига қулоқ тутсак.

— Ўқувчиларнинг мактабга металлолом топшираётгани кеча ёки бугун бошланган эмас, — дейди у. — Шу боис бу муаммони 2-3 кунда бартараф этишнинг ҳам иложи йўқ. Аммо биз бу муаммо ҳақида кўпроқ гапиришимиз керак. Мутасаддилар бирида бўлмаса, бошқасида эътибор қаратишади.

Сайёр қабул давомида сўзга чиққан ота-оналар ҳам тумандаги 8 мактабда ўқиётган фарзандлари доимий равишда мактабга темир-терсак топшираётгани ҳақида гапирди. Мактаб ўқитувчиси Дилноза Бадалова эса темир-терсак йиғиш топшириғи ўқувчиларга эмас, ўқитувчиларга тегишли эканини айтиб, улар ўз вазифаларини ўқувчилар зиммасига юклаётганини таъкидлади. Аммо бизда бошқа савол бор: ёш авлодга билим беришдек шарафли вазифани бажараётган ўқитувчига металлолом йиғиш топшириғини ким беряпти?

O‘zLiDeP cиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва партия Бухоро вилоят Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабул ва депутатлик йиғилишларида тадбиркорлар томонидан ҳам кескин ва танқидий фикрлар билдирилди. Масалан, когонлик ёш тадбиркор Гулшода Муртазоева туман солиқ инспекцияси ходимлари фаолиятидан, шофирконлик тадбиркорлар эса туман электр тармоқлари корхонаси ва туман деҳқон бозори маъмурияти фаолиятидан кескин норози эканликларини билдиришди.

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган барча мурожаатларга маҳаллий вакиллик органларидаги депутатларимиз бириктирилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига маълумот бериб боришга келишиб олинди.

Ҳасан Саломов,

O‘zLiDeP матбуот хизмати ходими

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг