Болалар бозорда, савдода, кўчада, назоратсиз, ниқобсиз…

Бугун мактабларда ўқишнинг йўлга қўйилиши кўпгина баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Кўпчилик онлайн дарслар болага етарлича билим бермаслигидан қайғураётган бўлса, баъзилар мактаблар коронавируснинг ўчоғига айланишидан хавотирда. Болалар эса мактабини, ўртоқларини соғинган. Улар мактабга чиқишга шай.
Аммо уч ой мобайнида ота-онасига қарашиш мақсадида бозордан бери келмаган болалар борлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Кимдир кичиккина дўконда, яна кимдир антисептик воситалар савдосида, яна кимдир қовун-тарвуз, яна бир қанча болалар эса катта-катта бозорларда сув сотиш ва арава тортиш билан машғул бўлганининг гувоҳи бўлдик. Тўйлардаги хизматда ҳам катталардан кўра болаларнинг иштироки фаоллашди.

Биз болаларнинг мактабга чиқиш чиқмаслигини муҳокама қилишдан ёки кимгадир ақл ўргатишдан йироқмиз. Ушбу суратлар йўл-йўлакай 10 дақиқа ичида олинди. Хулоса чиқариш, яъни изоҳ сиздан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter