Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!»

«Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!»

Фото: Чирчиқ давлат педагогика институти

Тошкент вилоятининг Чирчиқ давлат педагогика институти ташаббуси билан «Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!» мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Чирчиқ шаҳар вакиллиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган учрашувда институт ректори Ғ. Муҳамедов иштирок этди. Ректор ўз сўзида ўтган чорак асрдан ошиқроқ вақт мобайнида турли ёт ғояларга, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда жуда кўп қийинчиликларга дуч келингани, энди эса тинчликни асраб-авайлашда аввало, ёшларни ёт ғояларга қарши курашиш руҳида тарбиялашимиз кераклиги, бунда бўлажак педагогларнинг ўрни беқиёслигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳар Бош имом хатиби А. Абраев, Маънавият ва маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари М. Тўраева, институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Б.Э.Хусанов ҳам диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда маънавий-маърифий тадбирларнинг амалий аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Фото: Чирчиқ давлат педагогика институти

Тадбир давомида педагогика факультети бошланғич таълим йўналиши талабаси Шерзод Холиқов, тарих ва тиллар факультети ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши талабаси Муслима Мухаммаджонова талаба-ёшлар номидан сўз олиб диний экстремизм ва терроризмга қарши биргаликда курашиш ва бу курашнинг асосини таълим, билим ва фанни мукаммал ўзлаштириш ва мустаҳкам эгаллаш орқали амалга оширилиши зарурлигини таъкидладилар.

Тадбир якунида иштирокчиларга «Тафаккур эҳтиёжи» номли фильм намойиш қилинди. Шунингдек, талабалар томонидан «Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!» мавзуида расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада 44 та расм намойиш қилинди. Мазкур кўргазма 3 кун давомида Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқувчиларига, касб-ҳунар коллежи талабаларига ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшларга намойиш қилиниш учун қолдирилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг