Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифадаги шахсларга ўқитувчилик қилиш ман этилади

Айрим тоифадаги шахсларга ўқитувчилик қилиш ман этилади

Фото: Xabar.uz

«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.) Президент томонидан имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

- қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

- қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

- педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;

- психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг