Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим синфлар учун имтиҳонлар ўтказилмайди — вазирлик

Айрим синфлар учун имтиҳонлар ўтказилмайди — вазирлик

Фото: Xabar.uz

2021/2022 ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.

Умумтаълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2022 йил 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф ўқувчиларини якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.

Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари учун «Жисмоний тарбия» фанидан якуний назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 2-7 май саналаридан 11-14 май кунларига кўчирилади.

Жорий ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар уларнинг ички низомларига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг