Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АДУда коррупцияга қарши мурожаат боти орқали 2 ўқитувчи ишдан кетди

АДУда  коррупцияга қарши мурожаат боти орқали 2 ўқитувчи ишдан кетди

Фото: Андижон давлат университети матбуот хизмати

Жорий йилнинг 3 февраль куни Андижон давлат университетида навбатдаги  «Ректор ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Учрашувда университетнинг биология ва кимё таълим йўналишларида таҳсил олувчи 320 дан ортиқ талаба-ёшлари иштирок этдилар. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳамда 31 январ куни олимлар билан учрашувларида белгиланган муҳим вазифаларни ижро этиш ҳамда олий таълимни «Коррупсиясиз соҳа» га айлантиришга оид ишлар кўрилди. 

Ректор Акрамжон Юлдашев университетда коррупцияга қарши кураш соҳасида қилинаётган ишларга тўхталиб, ректорга тўғридан-тўғри мурожаат ботининг ташкил этилганини маълум қилди. Хусусан, ушбу бот орқали қилинаётган мурожаатлар натижасида 2 нафар ўқитувчининг шартномаси бекор қилинган ва яна 2 нафар ўқитувчи билан шартнома бекор қилиниш арафасида турибди. 

Фото: Андижон давлат университети матбуот хизмати

Шунингдек, ректор талабаларга мурожаат қилиб, коррупцияга қарши курашда ёрдам беришларини, бу учун коррупцияга дуч келганда аниқ маълумот бериш кифоя эканини, фақатгина ҳамкорлик орқали уни енгиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Сўнгра талабалар таклифлари ва саволларини эшитилди.

Шундан сўнг, 20 дан ортиқ талабалар ўз фикр-мулоҳазалари, саволларини йўлладилар. 

Улар ичида талабаларни хорижга ва мамлакатимиздаги етакчи ОТМларга юбориш, ботаника ва кимё ўқув лабораториялари учун керакли радиоактивларни олиб бериш, зоология музейи ва ботаника боғини қайта тиклаш, 5 кунлик ўқишни жорий этишни тажриба сифатида синаб кўриш, амалиёт муддатларини апрел ойига кўчириш масалалари ҳал этиладиган бўлди.

Фото: Андижон давлат университети матбуот хизмати
Фото: Андижон давлат университети матбуот хизмати

Йиғилиш якунида ҳар куни соат 14:00 да университет ректори ва талаба-ёшлар учрашувини ўтказиб бориш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг