Тошкент ва Дубай шаҳарларидаги Aмити университетлари ўртасидаги алоқалар кучайди
Тошкент шаҳридаги Aмити университети ва Дубай шаҳридаги Aмити университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари янги поғонага кўтарилди.
Ҳамкорлик доирасида ўқув маълумотлари ҳамда турли соҳаларда ўзаро билим алмашиш, икки томоннинг илмий ходимлари биргаликда тадқиқотлар олиб бориши ҳамда Ўзбекистондаги ва ташқи тажрибага эга бўлган корпорацияларга халқаро иммерсия дастурларини таклиф қилиш кўзда тутилган.
Ушбу илмий ҳамкорлик ихтисослаштирилган маърузалар, семинарлар ва илмий тадқиқотларни олиб боришни ўз ичига олиб, келгусида университетлар ўртасида кўплаб маърузалар ўтказиш ва симпозиумлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, яқинда ташкил этилган Инкубацион марказни ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик тузилган бўлиб, унда менторлик кўмаги билан иккала томоннинг инкубация марказлари ўртасида фаолиятни ривожлантириш бўйича ўзаро иш олиб борилади. Бу эса, ўз навбатида, талабаларнинг стартап ғояларини ривожлантириш учун инновацион концепциялар ва дастурларни ташкил этиш, шунингдек, саноат ва академия алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Ушбу ҳамкорлик ўзаро манфаатдорлик ва дўстона муносабатларга асосланган бўлиб, иккала университетнинг келажакда илмий жиҳатдан юксалиши, талабалар учун яна кўплаб имкониятларни яратишга олиб келади.
Келгусида Тошкентдаги Амити университети ва Дубайдаги Амити университети биргаликда долзарб мавзуларда тадқиқотлар олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қуйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter