Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити университети: италиялик машҳур олимнинг маърузасига таклиф этамиз!

Амити университети: италиялик машҳур олимнинг маърузасига таклиф этамиз!

Тошкент шаҳридаги Амити университетида дунё бўйлаб энг етук мутахассис олимларни жалб этган ҳолда «Халқаро профессор-ўқитувчилар муҳокамалари форуми»нинг 2-туркум дастури бўлиб ўтади.

Маърузани италиялик машҳур олим Винченцо Пьюри «Турли хил технологиялар таклиф этаётган имкониятлардан фойдаланиб, ақлли муҳитни қандай яратиш мумкин?» мавзусида олиб боради.

Винченцо Пьюри – IEEE ходими ва АCМнинг таниқли олими ҳисобланади. У ахборотни қайта ишлаш соҳасидаги фаолияти билан машҳур бўлиб, сунъий интеллект, ҳисоблаш интеллекти, сигнал тасвирни қайта ишлаш, биометрия, саноат иловалари, ўлчов тизимлари, арифметик бирликлар ва хатоларга бардошли архитектураларга алоҳида эътибор қаратган.

Винченцо Пьюрининг ҳозирги кунгача қўлга киритган ютуқлари ва мукофотлари таҳсинга лойиқдир, у халқаро журналлар ва конференцияларда 400 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этган. Ҳозирда у муҳандислик соҳасидаги энг яхши италян олимларидан бири сифатида қайд этилган.

Тошкент шаҳридаги Амити университетида ушбу туркумдаги дастурларни йўлга қўйишдан мақсад, Республикада олимлари фаолиятини рағбатлантириш ва уларнинг дунёнинг энг кўзга кўринган мутахассислари билан муҳокамаларини ташкил этиш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада оширишга кўмаклашишдан иборат.

Шу муносабат билан, таълим соҳасидаги барча ходимларни ва ушбу йўналишга қизиққанларни 30 сентабр куни 14:30 да Амити университетига таклиф этиб қоламиз.

Иштирок этиш бепул.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 70-уй.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг