Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аграр университети ўқитувчилари Португалияда малака оширади

Тошкент аграр университети ўқитувчилари Португалияда малака оширади

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури, BuzNet ва MAGNET лойиҳалари доирасида Португалиянинг Порто ва Гуарда университетлари билан ҳамкорлик учун 26—31 март кунлари Тошкент давлат аграр университети ва Андижон ва Нукус филиаллари рахбарлари Португалияда бўлиб турибди.

Ташриф давомида Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларидаги профессор ўқитувчиларни тупроқшунослик, агрокимё, қишлоқ ҳўжлигида ахборот технологиялари, агробизнес йўналишлари бўйича Гуардо университетида малакасини ошириш бўйича келишиб олинди ва шартнома имзоланди.

Порто университети билан ўрнатилган хамкорлик доирасида Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон ва Нукус филиалларида жорий йилда 6 та ветеринария ва сут махсулотларни қайта ишлаш лабораториялари жихозланиши режалаштирилди.

Шу билан бирга Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон ва Нукус филиалларидан 9та профессор ўқитувчиларни жорий йил апрел ойида хамкор Порто университетига 2 ой давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қайта ишлаш ва озиқ-овқат хафвсизлиги йўналиши бўйича малака оширишга юборилишига келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг