Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду нега ҳамон термага чақирилмоқда? Мураббий жавоб берди

Роналду нега ҳамон термага чақирилмоқда? Мураббий жавоб берди

Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес «Aл-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга ишонишда давом этмоқда.

«Роналду муҳим футболчи ва кийиниш хонасида ҳам муҳим шахс. У асосий позицияда ўйнайди, ўйин натижасини ҳал қила оладиган ҳужумчи. Криштиану ноёб тажрибага эга футболчи. 198 та халқаро ўйинда майдонга тушган бошқа футболчиларимиз термада қолмади. Бу биз учун жуда қадрли.

Бундай тажрибага эга футболчи учун мураббийлик қарори керак эмас, деб ўйлайман. Ҳамма нарсани футбол ҳал қилади. 

Ўйлайманки, Криштиану март ойидаги ўйинларда жуда ижобий ва муҳим рол ўйнади, шунинг учун ҳам унга яхши муносабат билан ишлашда давом этиш керак», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОАВ.

38 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 198 та ўйинда майдонга тушиб, 122 та гол урган ва 43 та голли узатмани амалга оширган.

У терма жамоа даражасида энг кўп гол урган футболчи ҳам саналади.

Аввалроқ Роналду Саудия Арабистонидан кетиши мумкинлиги хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг