«Адолат» СДП ўқитувчи мақомини ошириш тарафдори!
Таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш тарафдоримиз.
Муродбек Ғофуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари:
Мактаблар буюк аждодларимиз исмлари билан номлансин
Биз бундан кейин ҳам мактабгача таълим муассасалари тизимини салмоқли кенгайтириш ва уларда болаларнинг интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни сезиларли равишда ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз. Бизнинг келгуси 5 йиллик пировард мақсадимиз – болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш даражасини икки баробарга кўтаришдир.
Шу билан бирга, мактаблардаги маънавий-тарбиявий ишларни янгича асосда ташкил этиш, «Миллий ғоя», «Одобнома», «Динлар тарихи», «Ватан туйғуси» каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона – «Тарбия» фанини жорий қилишни қўллаб-қувватлаймиз. Биз мактабларга буюк алломалар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур саркарда аждодларимизнинг номларини бериш тарафдоримиз.
Ибрагимова Зуҳра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси:
Ўқитувчининг маоши ҳам, мавқеи ҳам баланд бўлиши лозим
Умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш, умумтаълим мактабларни ҳақиқий билим масканларига айлантириш, болалар спорти ҳамда мусиқа ва санъат мактабларини сон ва сифат жиҳатдан янгилаш, болаларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш масалалари ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади.
Биз ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширамиз ва шу мақсадда «Ўқитувчининг мақоми тўғрисида» алоҳида қонун қабул қилишни таклиф қиламиз.
Таълим олиш ва унинг сифатини ошириш стратегиясини қабул қилиш, амалдаги қонунлар, қарорлар, кўрсатмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тизимлаштирган ҳолда, “Таълим тўғрисидаги кодекс”ни қабул қилишни таклиф қиламиз ва истиқболда бутун таълим жараёнини мувофиқлаштирувчи ягона ҳуқуқий тизимни яратамиз.
Шуҳрат Полвонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:
ОТМлар ўзини ўзи молиялаштирса...
Биз олий таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларни давом эттирамиз, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) билан таъминлаш, халқаро таълим стандартларига асосланган ўқув-услубий материаллар ва ўқув дастурлари, етакчи педагогик технологияларни ўқув жараёнига кенг жорий қилиш орқали ўқув сифатини ошириш масалаларига кенг эътибор қаратамиз. Давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари сони ва самарадорлигини ошириш ҳисобига олий таълим билан қамров даражасини 2030 йилга қадар 50 фоиздан ошириш, олий таълим муассасалари сонини янада ошириш борасида амалий таклифлар берамиз. Шу билан бирга, олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тартибига ўтишини таъминлашга қаратилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқамиз.
Шунингдек, камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та олий таълим муассасалари рўйхатига, жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш борасидаги чора-тадбирлар устидан самарали ва таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоат назоратини ўрнатамиз.
Муқаддас Маликова, Сирдарё вилояти «Yurt Istiqboli» ижтимоий ахборот маркази директори:
Ҳар ким олий маълумот олишга ҳақли!
Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилдан ҳар бир олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш билан бирга, олий маълумотли кадрларни кўпайтириш ва улар ўртасида рақобатни кучайтириш, олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш (бунда ўқув юртлари учун умумий қабул квоталарини белгилаш тажрибасидан воз кечиш), сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклини кенг жорий этиш чораларини амалга оширамиз.
Бундан ташқари, педагогика йўналишидаги олий ўқув юртларини энг нуфузли таълим муассасаларига айлантириш, педагогликка мойиллиги бўлган ёшларни мақсадли тарбиялаб бориш бўйича вазифаларни амалга ошириш тарафдоримиз.
Ўзбекистон «Адолат» СДПдан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter