Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар учун яна бир муҳим янгилик

Абитуриентлар учун яна бир муҳим янгилик

Фото: «Xabar.uz»

Абитуриентларга супер контракт миқдорининг амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан тартиби белгиланди.

2021/2022-ўқув йили қабул учун тасдиқланган «республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси» баҳолаш мезонлари ўзгарганлиги сабабли, абитуриентларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида истисно тариқасида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш чизиғи чегарасигача етарли балл тўплай олмаган абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгиланди:

Тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул параметрлари чегарасига:

➖ 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

➖ 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;

➖ 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;

➖ 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари.

Бунда, ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда 2021/2022-ўқув йилида тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади ва коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг