Абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш босқичма-босқич электронлаштирилади
Президентнинг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорда абитуриентлар ҳужжатларини электрон қабул қилиш масаласи ҳам ўрин олган. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда олий таълим муассасаларига халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароитлар яратиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий натижаларини халқаро миқёсда кенг нашр этиш, республика етакчи илмий журналларининг босқичма-босқич юқори импакт-факторга эга бўлишини таъминлайди. Шунингдек, олий таълим тизимида бошқарув жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида оптималлаштириш, мавжуд ахборот тизимларини интеграциялаш, таҳлилий маълумотлар тайёрлашнинг самарали тизимларини жорий этиш чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Абитуриентлар ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш тизимини босқичма-босқич яратиш бўйича 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter