Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар диққатига! «Маърифат» газетаси тест саволларини эълон қилишни бошлайди

Абитуриентлар диққатига! «Маърифат» газетаси тест саволларини эълон қилишни бошлайди

Фото: ДТМ

«Маърифат» газетаси 20 май сонидан бошлаб Давлат тест маркази билан ҳамкорликда апробациядан ўтган тест саволларини эълон қила бошлайди.

«Карантин муносабати билан барча таълим муассасалари қатори, ўқув марказлари ҳам онлайн фаолият кўрсатмоқда. Бу айрим абитуриентларнинг ўқишга тайёрланишига муайян даражада қийинчилик туғдиргани табиий. Шу сабабли, газетамиз бу борадаги бўшлиқни маълум даражада тўлдиришга ҳисса қўшмоқчи. Яъни, кейинги сонлардан (20 май сонидан) бошлаб Давлат тест маркази билан ҳамкорликда апробациядан ўтган тест саволларини эълон қилишни бошлаймиз. Тестлар сайтимиз ва телеграм каналимизда берилмайди. Газетага обуна бўлишни хоҳловчилар «Матбуот тарқатувчи» ва «Ўзбекистон почтаси»нинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. Ҳудудий филиаллар телефон рақамлари қуйидаги жадвалда ҳавола қилинган, – дейилади газета хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг